HTC-2 Ташқи датчикли термогигрометр

Тавсиф

Функсиялар:
1.Хона ичидаги ҳаво ҳароратини ўлчаш;
2.Хона ташқарисидаги ҳаво ҳароратини ўлчаш;
3.Ҳаво намлигини ўлчаш;
4.Соат ва будилник;
Ҳаво ҳарорати ва намлигини ўлчаш
Оддий ҳолатда дисплейда жорий ҳарорат ва намлик кўрсатилади.
Ҳарорат Селсий (°C) ёки Фаренгейт (°Ф) градусларида кўрсатилиши мумкин. Бу шкалалар ўртасида алмаштириш асбобнинг орқа панелидаги тугма билан амалга оширилади.
Асбоб хотирада ҳарорат ва намликнинг чекка қийматларини сақлайди.

Ўлчанадиган ҳароратлар диапазони -10÷+70 °C (-58÷+158 °Ф)
Нисбий намлик ўлчаш диапазони 20%÷80% RH
Ҳарорат индикацияси ажратиш қобилияти 0,1°C
Намлик индикацияси ажратиш қобилияти 1% RH
Бутун диапазонда кафолатланган ҳарорат ўлчаш аниқлиги ±1°C
Бутун диапазонда кафолатланган намлик ўлчаш аниқлиги ±5% RH
Қувват манбаи Батарея 1,5 В тип "AAA"

Поверка нархга кирмайди Нима учун?
Завод нуқсонларига, шу жумладан ўлчаш аниқлигига ва Узстандарт метрологик поверкасидан муваффақиятли ўтишга кафолат: 12 ой


Вазн, кг0,134